Биоген стимуляторлар, биологик стимуляторлар – муайян шароитда ҳайвонлар ва ўсимликлар тўқималарида ҳосил бўладиган ва биологик фаоллик хусусиятига эга бўлган моддалар. Биоген стимуляторлар организм фаолиятларини тезлаштиради. Биоген стимуляторлар ли препаратлар ўсимликлар (алоэ барги ивитмаси) ва ҳайвонлар тўкималаридан турли хил омиллар (совитиш, қоронғи жойда сақлаш ва бошқа(лар)) таъсир этиши орқали, шунингдек, микрофлора ва микрофана қолдиқларига эга бўлган торфдан ҳамда бачикдан тайёрланади. Биоген стимуляторлардан тиббиётда ҳар хил касалликлар (тез битмайдиган яралар, яллиғланиш жараёнлари, кўз касалликлари, экзема, суяк синиши, эндометритлар, мастит ва бошқа(лар))ни даволашда, чорвачиликда ёш молларнинг ўсишини тезлаштириш, пуштини кўпайтириш ва маҳсулдорлигини оширишда фойдаланилади. Бунда суюқ препаратлар инъекция қилинади ёки ичирилади. Имплантация мақсадларида қуруқ препаратлар (ҳайвонлар эмбриони, талоғи, жигари ва буйрак усти безидан тайёрланадиган қуруқ биостимуляторлар), йилқилар қон зардоби (СЖК), ҳайвонларнинг консерва қилинган қони ва унинг экстракт (ДЗК), ацидофил бльон культураси (АБК) ва бошқа(лар) ишлатилади.
[addtoany]