Биопсия

Биопсия [био… ва юн. opsis – кўриш, текшириш] – даволаш ва касалликни аниқлаш мақсадида тирик одамнинг тўқима ёки бирор аъзосидан бир қисмини кесиб олиб текшириш. Асосан, хавфли ўсмалар ва қон яратиш тизими касалликларини аниқлашда қўлланилади. Илмий текшириш ишлари олиб боришда ҳам биопсиядан фойдаланилади. Тўқима, бирор аъзони қисман олиб ташлаш ҳам биопсия (даволаш биопсия си) ҳисобланади. Биопсия махсус тиббий асбоблар (эндоскоп, қисқич, шпател, жарроҳлик пичоги) ва жарроҳлик усуллари (пункция, қириб олиш ва бошқа(лар)) ёрдамида амалга оширилади. Бу муолажада организмга зарар етмайди.

[addtoany]