Бирламчи жинсий белгилар – эркак ва урғочи ҳайвон, шунингдек, эркак билан аёлни бир-биридан ажратиб турадиган асосий белгилар мажмуи. Бирламчи жинсий белгиларга жинсий аъзолар ва жинсий безлар (уруғдон ва тухумдон), шунингдек, уруғ ўтказувчи йўллар киради. Бир жинсий иккинчи жинсдан ажратиб турадиган бошқа ҳамма белгилар (соқол-мўйлов чиқиши, кўкрак безларининг ўсиши, овоз ўзгариши ва ҳ. к.) иккиламчи жинсий белгиларга киради. У ёки бу Жинсга тегишли белгилар ҳақида яна к. Гермафродитизм.
[addtoany]