Бокс

Бокс [инг. Bох – қути, хона, бўлма] – 1) тиббиётда юқумли касаллик билан оғриганлида гумон қилинган беморларни бошқалардан алоҳида ётқизиш учун касалхоналар ва клинкаларда ажратилган махсус хона. Боксдан юқумли касалликлар таркалишининг олдини олиш мақсадида фойдаланилади (яна қ. Изолятор)’, 2) биол. да Микроорганизмлар ва радиоактив моддалар билан ишлаш учун мўлжалланган, белгиланган тозалик, стериллаш ҳамда муҳофаза шароитлари мавжуд бўлган герметик ёки махсус камера; 3) радиоактив моддалар билан ишлаш учун мўлжалланган зич берк хона (камера); 4) қўлларни тиқиб ишлашга имкон берадиган тешиклари (2 та ёки 4 та) бор зич берк шиша камера. Уни кўчириб юрса ҳам бўлади.

Загрузка...