Изолятор [франц. isolateur, isoler – алоҳидаламоқ] – касалхона, болалар поликлиникаси, санаторий, болалар боғчаси каби муассасларда махсус жиҳозланган бино, хона. Касали атрофдагиларга юқиши мумкин бўлган кишилар (юқумли касаллик билан оғриган ёки шундай касаллиги бор деб гумон қилинганлар, уларга яқин юрганлар) изоляторга ётқизиб даволанади. Инфекцион касалхоналарнинг ҳар бир бўлимидаги изолятор-боксга алоҳида эшикдан кириб чиқилади. Ҳонада тиббиёт ходимлари юз-қўл ювиши учун идиш турадиган, халат ва қалпоқ осиб қўйиладиган даҳлиз бўлиши шарт. Изоляторда эпидемияга қарши тартибга қатъий риоя қилинади: шахсий гигиенага бекаму кўст амал қилишга ўргатилди махсус ходим ишлайди, хона мунтазам дезинфекция қилиб турилади, беморнинг кўпа-тўшаги, кийим-боши, идиш-товоғи алоҳида бўлади. Уй шароитида алоҳида хона, ё унинг ширма ёки чойшаб билан тўсилган бурчаги изолятор вазифасини ўташи мумкин.
[addtoany]