- /
- /
- /
Болдир-панжа бўғими
Болдир-панжа бўғими – катта ва кичик болдир суякларининг пастки бўғим юзаси, ўнг ва чап тўпикларнинг бўғим юзаси билан оёқ панжасининг ошиқ сулги устки бўғим юзалрининг ўзаро кўшилишидан вужудга келган бўғим. Б. п. б. ғалтаксимон бўғим бўлиб, унда фақат букилиш ва ёзилиш ҳаракати рўй беради. Тўпиклар бўғимни ён томонга букилишдан сақлайди, натижада юриш осон бўлади. Б. п. б. ни бирлаштириб турувчи бойламлар ҳам, асосан, икки ён томонда жойлашиб, бўғим ҳосил қилувчи суякларни ўзаро бирлаштириб туради.