Бош оғриғи – бошда оғриқ сезиш; турли хасталикларнинг энг кўп учрайдиган белгиларидан бири. Бош ёки мия пардалари ва томирларидаги нерв охирларининг таъсирланиши туфайли келиб чиқади. Қаттиқ чарчаш, шамолаш, асабийлашиш ҳолатлари, бурун ёндош бўшлиқларининг касалликлари, гипертония, мидда қон айланишининг бузилиши ёки унда ўсма пайдо бўлиши, юқумли касалликлар, ички аъзолар касалликлари, заҳарланиш ва бошқа(лар) бош оғриғига сабаб бўлади. Томирлар касалликларида бош ўқтин-ўқтин оғриб, киши қаттиқ чарчаганда, спиртли ичимликлар ичганда, кўп чекканда, шунингдек, шовқин-сурон, нохуш ҳид, равшан ёруғлик таъсир этганда кучаяди. Гипертония касаллиги билан оғриган беморлар ухлаб тургнидан кейин бошида оғирлик сезади ва энсаси тортишиб оғрийди. Одатда, шамоллатилган хонада ухлаганда ва эрталаб енгил машқлар қилганда оғриқ камаяди. Мигрень бош оғриғининг бир шакли бўлиб, унда бошнинг ўнг ёки чап ярми тутиб-тутиб оғрийди. Остеохондроздя, бош мушаклари таранглашганда, иш вақтида, ўқиганда бошни нотўғри тутиш натижасида бўйин мушаклари зўриқиши оқибатида ҳам бош оғрийди. Хира ёруғда ўқиб-ёзганда кўзга зўр келиши, кўз касаллиги, масалан, глаукома ҳам бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин.
Доим бош оғриб турса, бемор синчиклаб текширилиши ва бошқа(лар) о. сабаби аниклангандан сўнг шифокор назоратида даволаниши лозим.
[addtoany]