Бошқоронғилик – бўйида бўлган (ҳомиладор) аёл организмида рўй берадиган ўзгаришлар ифодаси; иштаҳа йўқолиши ёки зўрайиши, шунингдек, нордон, аччиқ, шўр нарсаларни кўмсаш, гилвата, шама ва одатдан ташқари бошқа нарсаларни кўнгил тусаши; ўктин-ўктин кўнгил айниши, қусиш, сўлак оқиши; пиёздоғ, атир, тамаки ва ҳ. к. ҳидини ёқтирмаслик, гап кўтара олмаслик, жиззакилик, салга толикиш, бош айланиши, уйкучанлик, кайфиятнинг ўзгариб туриши. Бундай ҳолларда аёл (айниқса, қсаётган) акушер-гинеколог шифокордан тегишли маслаҳат олиши керак (қ. Ҳомиладорлик).
[addtoany]