Knowledge Base

Бронхостеноз

Бронхостеноз – бронх деворининг торайиши; бронх йўлидаги патологик ўзгаришлар ёки унинг тешигига ёт жисмларнинг тушиши, шунингдек, ўсмалар пайдо бўлиши натижасида вужудга келади. Бронх операцияларидан кейин ҳам бронхостеноз кузатилиши мумкин. Бронхостеноз органик ўзгаришлар туфайли рўй беради, шу сабабли у брохоспазмдан фарқ қилади. Бронхостенозни бронхоскопия ва бронхография қилиб аниқланади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan