Букрилик

Букрилик, букирлик – умуртқа поғнасининг қийшайиб, дўппайиб чиқиб қолиши. Букриликка бир ёки бир нечта умуртқаларнинг лат еиши, сил, рахит ва бошқа(лар) касалликлар туфайли шикастланиши (қ. Спондилит), шунингдек, гўдакни жуда эрта ўтиришга ўргатиш сабаб бўлади. Букрилик, одатда, кўкрак қафасининг кийшайиши билан кечади. Умуртқа поғонасининг сили оқибатида келиб чиққан букриликда беморни оғриқ, иситма безовта қилади, баъзан букри бўлган жойдан йиринг оқиб, бир неча йилгача битмайди. Касалликни олдини олиш учун шикастланган умуртқани ўз ўрнига тушириш, корсет тақиш, махсус жиҳозланган каравотлардан фойдаланиш тавсия этилади. Болаларни барвақт ўтқизмаслик, орқа мушакларини массаж қилиб туриш керак.

Даво: букриликка сабаб бўлган асосий касалликни даволашдан иборат.

Загрузка...