Knowledge Base

Буйрак усти безлари

Буйрак усти безлари [glandula syprrenalis] – одам ва умуртқали ҳайвонларнинг ички секреция бези; иккала (ўнг ва чап) буйрак устида жойлашган жуфт без (номи шундан келиб чиққан). Унинг олди, орқа ва пастки юзалари фарқ қилинади, оғирлиги 3-5 г. Буйрак усти безлари ташқи – пўстлоқ қавати (адренокортикал без) ва ички – мағиз қавати (адренал без)дан иборат. Ҳар иккала қават тузилиши ва вазифаси алоҳида бўлган ички секреция безлари ҳисобланади. Пўстлоқ қавати кимёвий тузилишига кўра стероидлар қаторига кирадиган, таъсири жиҳатдан фарқ қиладиган 3 хил гормон ишлаб чиқаради, ширалари қонга шимилади. Минералокортикоидлар (альдостерон, кортикостерон, дезоксикортикстерон] – минерал алмашинувини бошқаради, буларнинг энг фаоли альдостерон организмда сув-туз алмашинуви жараёнига таъсир этади. Г люкокортикоидлар дан гидрокортзон оқсил, ёғ ва карбонсув алмашинувида қатнашади, организмнинг касалликка қаршилик кучини ошириб, яллиғланишнинг тез тузалшига олиб келади. Буйрак усти безлари пўстлоқ қаватининг жинсий гормонлари – андрогенлар ва эстрогенлар жинсий безлар фаолиятини бошқаради, болалик даврида жинсий аъзоларнинг ривожланишини таъминлайди; балоғат ёшига етганда бу гормоннинг аҳамияти камаяди. Буйрак усти безлари мағиз каватида адреналин ва норадреналин гормонлари ишланади. Улар нерв охирларига таъсир этиб, юрак-томир тизими ишини тартибга солиб туради. Буйрак усти безларининг шикастланиши турли касалликлар (масалан, Бронза касаллигига олиб келади. Буйрак усти безлари фаолиятини нерв тизими ва бош мия пўстлоғи идора этади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan