Чанқаш, ташналик – организмда сув танқислиги олдидан юзага келадиган физиологик ҳолат. Организмнинг сувсиз қолиш муддатига, тер, сийдик билан сув йўқотишига, ёйилган овқатдаги ош тузи миқдорига қараб, одам ҳар хил даражада чанқайди. Одам чанкаганда оғзи ва томоғи курийди. Бу ҳолат оғиз ва томони сув билан чайганда, мириқиб сув ичганда бутунлай йўқолади. Чанқашнинг пайдо бўлиши организмдаги сув-туз мувозанатини сақлашга қаратилган. Чанқаш натижасида организмда жиддий ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Бу жараённинг келиб чиқиши марказий нерв тизимининг турли қисмлари (гипоталамус, ретикуляр формация, катта ярим шарлар пўстлоғидаги бир қанча нерв ҳужайраларининг рефлектор фаолиятига боғлик.
Чанқаш организмда сув миқдорининг камайишига бўлган нормал реакциягина эмас, балки айрим касалликлар (масалан, диабет, буйрак касалликлари ва ҳ. к.) белгиси бўлиши ҳам мумкин.
Бош мия фаолиятининг бузилишига алоқадор касалликларда киши ташналикни бутунлай сезмайди. Жуда кучли чанқаш юқори ҳарорат (иссиқ иқлим ва ҳ. к.) шароитида ишловчи кишиларда кузатилади. Бунда юз берувчи кучли терлаш организмнинг фақат сувни эмас, балки туларни хам йўқотишига олиб келади. Натижада организмнинг сувни ушлаб қолиш қобилияти пасаяди, киши кўп терлаганидан ташналик уни ҳолдан тойдириб қўяди. Бундай ўзгаришларни махсус сув ичиш тартиби ёрдамида сезиларли даражада камайтириш мумкин.
[addtoany]