Чечак

Чечак, чин чечак – одам ва ҳайвонларнинг ўткир юқумли касаллиги. Ўтмишда ер юзидаги барча мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, у ҳақдаги дастлабки маълумотлар Қад. Миср ва Хитой қўлёзмаларида учрайди, кейинроқ юнон ва римлик врачларнинг асарларида қайд этилган. Ўрта асрларда Розий «Чечак ва қизамиқ ҳақида китоб» («Китоб ал-жударий вл-ҳасба») номли асар яратиб, тиббиёт тарихида биринчи марта чечакни таърифлаб берди ва чечакга қарши эмлаш керак деган фикрга келиб, уни амалда қиллади. Чечакнинг олдини олиш ҳақидаги фикрлар Ибн Сино асарларида ҳам илгари сурилган. 1796 й. га келиб Европада инглиз шифокори Э. Женнер чечакка қарши эмлашни таклиф этганидай сўнггина чечак анча камайди.

Чечакни фильтрланувчи вируслар кўзғатади. Инфекция манбаи – бемор. Вирус ҳаво (чанг, бемор аксирганда, йўталганда) ва бемор буюмлари (кийим-кечак ва ҳ. к.)дан ўтади. Касаллик ўткир бошланади. Тана ҳарорати бирдан кўтарилиб, бош оғрийди, эт увишиб кўнгил айнийди ва бел, думғаза атрофида оғриқ пайдо бўлади. Беморнинг пульси тезлашиб, тили қуруқшади, карашланади. Томоқ, бурун, ҳалқум шиллиқ каватлари қизариб яллиғланади. Шу даврда айрим беморларнинг қорин пасти, сонининг ички тарафига қизамиқ ёки қизилча тошмасига ўхшаш тошмалар тошади. 3-4 кундан сўнг беморнинг аҳволи бирмунча яхшиланиб, кейин яна оғирлашади. Бу даврда пешона, соч, юз, қўл панжасида ҳақиқий чечак тошмаси – майда доғга ўхшаш тошмалар пайдо бўлади, эртасга улар қизғиш тугунчалар (папула)га айланиб, бутун баданга тарқалади. Кейин тугунчаладан пуфакчалар (везикула) ҳосил бўлади ва йиринг бойлайди. Касалликнинг 10-13-куни йирингли тошмалар қуриб, қорақўтир бўлади. 18-20-куни улар тута бошлайди ва ўрни чадиклана боради, беморнинг аҳволи бирмунча яхшиланади. Оғир кечадиган аралаш Ч. да тошмалар бир-бирига қўшилиб кетади. Геморрагик Ч. («қора Ч.» ёки Ч. пурпураси)да тўқима ва аъзоларга қон қўйилади. Чечакнинг тошма томайдиган, иситмасиз кечадиган шакллари фарқ қилинади.

Чечакнинг олдини олиш учун бемор Ч. га қарши эмланади ва бошқа(лар) чора-тадбирлар кўрилади. 1980 й. Жаҳон Соғликни Сақлаш ассамблеясининг 33 сессиясида ер юзида чин Ч. буткул тгатилганлиги расмий равишда эълон қилинди.

[addtoany]