Чиллашир [чилла ва форс-тож. – сут] – Одамда тўхтовсиз ич кетиши, глоссит, анемия, озиб кетиш билан кечадиган касаллик. Асосан, субтропик ва тропик иқлимли жойларда учрайди. Чиллашир ҳаммада, кўпроқ туккан аёлларда чилла давриаа кузатилади (номи шундан). Оқсилли моддалар кам, карбонсувли овқатлар кўп истеъмол қилиниши, иссиқ иқлим шароити ва бошқа(лар) натижасида ичакда турли замбуруғларнинг кўпайиб, бижғиш жараёнининг кучайиши ҳамда витаминлар танқислиги чиллаширга сабаб бўлиши мумкин.
Касаллик секин-аста бошланади (ҳомиладорлик вақтида бошланиши ҳам кузатилади). Дастлаб, беморнинг қорни дам бўлиб, оғрийди, қулдирайди, кўп ел чиқади, тана ҳарорати нормал ёки баланд, ёхуд паст бўлади. Тўхтовсиз (елкасига 8-10 марта) ич кетади (нажас кўпиксмон, оқ рангда бўлади). Тил қизаради, милк, танглай, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва ютқин яллиғланиб, уларда яралар пайдо бўлади. Кўп ич кетиши ичакда сўрилиш жараёнини сусайтиради, ички секреция безлари ва нерв тизими фаолияти ўзгаради, қон ишлаб чикарилиши бузилиб, камқонлик юзага келади, бемор озади, дармони курийди.
Даво касаллик белгиларига қараб тайинланади.
[addtoany]