Тил

Тил – одам ва умуртқали ҳайвонлар оғиз бўшлиғидаги мушакли орган. Баликдарда тил шиллиқ парда бурмасидан иборат бўлиб, вицерал скелет билан ҳаракатланади. Қуруқликда яшовчи умуртқалиларда тил ҳаракатчан, у овқатни тутади, оғиз бўшлигига сўради, нафас йўлини беркитади ва ҳ. к. Тилда кўпгина безлар ва таъм билиш рецепторлари ривожланган. Сувда ва қуруқликда яшовчиларда эса шиллиқ парда бурмасидан ташқари, Т. таркибига кирадиган

16 – Тиббиёт энциклопедияси безлар ҳам бор. Судралиб юрувчилар Т. ининг шакли ва ҳаракатланиши турлича (масалан, тошбақа ва тимсоҳлар Т. и кам ҳаракатланади; кўпчилик калтакесак ва илонлар Т. и узун ва ҳаракатчан). Қушлар Т. ининг шакли ҳар хил, одатда, шох қатлами жуда ривожланган, кам ҳаракат. Сут эмизувчилар Т. и яхши тараққий этган, ҳаракатчан, безлари ҳамда сўрғичлари кўп ва овқатни чайнаш, ютиш, таъм билиш, баъзан овоз чиқаришда ҳам иштирок этади.

Одам тили – шиллиқ парда билан қопланган мушак дан иборат. Овқатни чайнаш, ютиш ва гапиришда қатнашади. Тил 3 қисм: тор қисми – тил учи, бирмунча кенг ва қалинроқ қисми – тил негизи (илдизи), бу 2 қисм ўртаси – тил танасига бўлинади. Тилнинг оғиз бўшлиғи билан ҳалқумга томон қисми ўртасида кўр тешик, ундан тил учига томон йўналган тил юзасини иккига ажратиб турувчи ўрта эгат бор. Тилнинг пастки юзаси шиллиқ қавати анча нозик бўлиб, унда 2 та симметрик бурмалар, устки юзаси, яъни орқасида ҳар хил сўрғичлар бор. Сўрғичлар кўр тешикдан 2 ёнга йўналган чегараловчи чизиқдан олдинда ва Т. нинг ён томонларида жойлашган. Жумладан, ипсимон сўрғичлар Т. олдинги учининг 2 қисмида бўлиб, овқатни қабул қилиш, чайнаш, ҳалқумга йўналтиришга хизмат қилади. Ипсимон сўрғичлар орасида тоник сўрғичлар, ҳар иккала сўрғичда, асосан, оғриқни, иссик-совукни сезувчи рецепторлар бор. Тил учи ва ёнларида замбуруғсимон сўрғичлар, кўр тешикнинг икки ёнида, чегараловчи чизиқнинг олд томонида тарновсимон сўрғичлар, Т. чеккаларида бир-бирига ёндош баргсимон сўрғичлар мавжуд. Бу сўрғичлар таъм билиш вазифасини бажаради. Тил шиллиқ пардаси қватида тил муртагини ҳосил қиладиган кўплаб лимфоид фолликулалар, шиллиқ парда ости ва мушаклар орасида майда (шилликли, серозли ва аралаш) сўлак безлари жойлашган.

Тилнинг асосий қисмини чин ва скелет мушаклари ташкил этади. Чин мушаклар узунасига, кўндаланг ва вертикал йўналишда. Тилни сякларга бириктирадиган скелет мушаклари эса жуфт энгак-тил, энгак-тил ости ва бигизсимон ўсиқ мушакларидан иборат бўлиб, Т. нинг осон ҳаракат қилишига ёрдам беради. Тил артерияси шохчалари Т. ни қон билан таъминлайди. Тилни тил нерви, тил-ҳалқум нерви ҳамда тил ости нерви иннервация қилади. Энгак ости, қисман жағ ости ва чуқур бўйин лимфа тугунлари Т. нинг регионар лимфа тугунларидир.

[addtoany]