Дам олиш уйлари

Дам олиш уйлари – дам олиш режими муайян тартибга солинган соғломлаштириш муассасалари. Дам олиш уйлари махсус тиббий кузатув ва давога муҳтож бўлмаган соғлом кишилар учун мўлжалланган. Шу жиҳатдан минерал сувлар, шифобахш балчиқ билан даволаниладиган ва физиотерапия қўлланиладиган санаторийлардан фарқ қилади (айни вақтда дам олиш уйларида дам олаётганларга зарур бўлганда тиббий ёрдам кўрсата оладиган тиббиёт ходими бўлади). бу муассасаларда дам олувчилар учун иқлимий, гигиеник ҳамда маданий-маиший хизмат кўрсатиш шароитлари, шунингдек, тўла-тўкис овқатланиш тарзи эътиборга олинади. Дам олиш уйлари умумий (катталар учун), махсус (оилавий, ёшлар учун) бўлиши мумкин. 2 кунлик, 12 кунлик ва 15 кунлик ҳордиқ уйлари кенг тарқалган. Уларнинг айримларида (палатка, лагерь) дам олиш туризм билан қўшиб олиб борилади. Пансионатлар ва дам олиш базалари ҳам мавжуд.

Биринчи дам олиш уйи Тошкент яқинидаги Яланғоч қишлоғида ташкил этилган (1934) бўлиб, пойтахт и. ч. корхоналарининг шиорлари дам олишига мўлжалланган. Ўзбекистонда 1-колхозчилар дам олиш уйи Тошкент вилояти Қибрай туманида очилган (1947).

Дам олиш уйларига йўлланмаларнинг кўпи касаба уюшмаси томонидан ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига бепул ёки имтиёзли нарда берилади. Дам олиш уйларида маълум режимга риоя қилинади, дам олувчилар кўпроқ вақтни очиқ ҳавода (экскурсияда, спорт билан шуғулланиб) ўтказадилар, уларга соғлом кишиларга мўлжалланган овқатлар берилади.

Ўзбекистонда Кумушкон, Сўкок, Сумча, Хўжакент, Хондиза, Самарқанд, Фарғона каби мавсумий ва доимий дам олиш уйлари бор.

Загрузка...