Даун касаллиги – туғма олигофренининг бир шакли, бунда боладаги ақли нораслик билан бирга унинг ташқи қиёфаси ҳам ўзига хос кўринишда бўлади. Даун касаллигини биринчи бўлиб инглиз шифокори Л. Даун тавсиф этган (1886). Касаллик ирсий табиатга эга бўлиб, кам учрайди; бунга, асосан, хромосома тўпламида ортиқча хромосомалар бўлиши (21-жуфт) сабаб бўлади, шунинг учун ҳам баъзан касаллик трисомия деб юритилади. Даун касаллигига йўлиққан болалар нафақат руҳий, балки жисмоний жиҳатдан ҳам заиф ва турли инфекцион касалликларга мойил бўлади. Беморларни, асосан, меҳнат билан даволаш, махсус мактабларда ўқитиш лозим.
[addtoany]