Дефибрилляция

Дефибрилляция [де… ва лот. fibrillatio – мушак толаларининг тез қисқариши] – юрак фаолияти жиддий издан чиққанда юрак қоричаси ёки бўлмачаси фибрилляр қисқаришларнинг тўхташи. Сунъий Д. бир вақтнинг ўзида юракка дори билан кучли электр токи таъсир эттиришдан иборат. Юрак қоринчаси Д. си реанимация (жонлантириш)нинг муҳим усулларидан бири бўлиб, бунда унинг қисқариш фаолияти қайта тикланади. Юрак бўлмачаси Д. си юрак қисқаришлари синус ритмининг қайта тикланишига имкон беради. Дефибрилляция махсус аппарат – дефибриллятор ёрдамида амалга оширилади; бу аппарат электр импульслари генраторидан иборат. Дефибрилляция натижаларини узлуксиз электрокардиографията қараб аниқлаш мумкин.

[addtoany]