Дентин

Дентин [лот. dens – тиш] – суяксимон пишиқ тўқима, тишнинг асосий қисмини ташкил этади. Тиш коронкасида дентин эмаль билан, бўйин ва илдизида эса цемент билан қопланган. Дентин 70-72 % минерал тузлар ва тахм. 28 % органик моддалардан таркиб топган. Бу модда асосан, коллаген толалар ва улар орасидаги аморф моддалардан иборат; моддалар орасида Томе толалари деб аталувчи ҳужайра ўсиқчалари жойлашган кналчалар тармокланиб кетган. Дентинда қон Томирлар бўлмайди, у найчалар ва Томе толалари орқали диффузия йўли билан озиқланади. Тогали балиқлар тангачасида ҳам бу модда бор.

Загрузка...