Дерма [юн. derma – тери], кориум, кутис – умуртқали ҳайвонлар ва одам терисининг бириктирувчи тўқимали қисми; ташқи қават – эпидермис остида жойлашган. 2 қаватдан – ички (таянч) ва эпидермис ҳамда унинг ҳосиллари (безлар, пат, тук, соч)ни озиқлантирувчи юза қаватдан иборат (яна қ. Тери).
[addtoany]