Дерматомикозлар [дермато… ва юн. mykes – замбуруғ] – терининг замбуруғли касалликлари; паразит замбуруғлар (дерматомцетлар) кўзғатади. Дерматомикозлар 4 хил бўлади: 1) кератомикозлар – замбуруғлар терининг энг устки мугуз қаватида ёки соч кутикуласида бўлади; унда яллиғланиш, оғриқ, Қичишиш аломатлари кузатилмайди. Бунга кипикди темиратки (қ. Псориаз), эритразма, пьедра (сондаги сув сирка), қўлтиқ трихомикози киради; 2) эпидермомикозлар – замбуруғлар терининг мугуз қаватида, тирнокдарда бўлади, кўпинча, тери яллиғланади. Бунга чов ва оёқ панжаси эпидермофитияси, руброфития, кандидамикозлар киради; 3) трихомикозлар – замбуруғлар терининг устки қаватини яллиғлантириб, соннинг тагигача кириб кетади. Буларга трихофития, микроспория, кал (фавус) киради, улар юқумли; 4) чуқур микозлар – замбуруғлар терининг чуқур қаватга ўтиб, оғир яллиғланиш аломатлари, ката-кичик тугунчалар пайдо қилади; кейинчалик қон ва лимфа томирлари орқали мушак, суяк ва ички аъзолар (ўпка, буйрак, ичакка ҳам тарқалади. Вақтида даволанмаса, оғир оқибатларга олиб бориши мумкин.
Дерматомикозларнинг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, касаллик манбаи ва беморни вақтида аниқлаш, шунингдек, беморнинг оила аъзолари, болалар муассасаларидаги тарбияланувчилар ва барча ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиб туриш лозим.
Даво, асосан, касалликнинг хили ва аломатларига қараб буюрилади.
[addtoany]