Дезинфекция станциялари – эпдемияга қарши иш олиб борадиган санитария муассасаси; санитария-эпидемиология ст-яси (СЭС)нинг бир бўлими. Дезинфекция станциялари юқумли касаллик билан оғриган беморларни махсус транспортда касалхонага олиб бориб ётқизиш, уларнинг уйи, зарур бўлса, атрофидаги жойларни дезинфекция қилиш, инфекция ўчоғидан ёки турли муассасалардан келтирилган кийим-кечак, кўпа-тўшак ва ҳ. к. ни дезинфекция камераларида юқумсизлантириш, даволаш-профилактика муассасаларида кундалик дезинфекция ўтказиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида жамоат жойлари (ётоқхона, кинотеатр ва корхоналарни профилактик дезинфекция, дзинсекция ва дератизация қилиш каби ишларни амалга оширади.
[addtoany]