Knowledge Base

Дезинфекция воситалари

Дезинфекция воситалари – ташқи муҳитдаги юқумли касаллик қўзғатувчиларини (одам, ҳайвон ва ўсимликларда) йўқотиш учун ишлатиладиган физик ва кимёвий воситалар. Қайнатиш, юқори босим билан буғлантириш, ультрабинафша нурлар, қуёш нурлари ва бошқа(лар) физик дезинфекция воситалари ҳисобланади. Кимёвий дезинфекция воситаларидан хлорли оҳак, хлорамин, лизол, карбол кислота, шунингдек, формалин, фенол, водород пероксид, марганцовка ва бошқа(лар) қўлланилади (яна қ. Дезинфекция).

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan