Дезоксикортикостерон

Дезоксикортикостерон, ДОК, – биологик фаол стероид. Мол массаси 330,45. Умуртқали ҳайвонлар буйрак усти безларида кортикостерон ва альдостерон биосинтезда (қ. Кортикостероидлар) оралиқ бирикма сифатида ҳосил бўлади. Бу модда ва унинг синтетик препаратлари (Дезоксикортикостерон ацетат, ва триметилацетат) организмда сув-туз алмашинувига таъсир этади: натрий ионлари ва сувни тутиб қолади, калий ионлари ажралишини тезлаштиради ва Томирлар тонусини барқарорлаштиради. Мистения, гипохлоремия, буйрак усти бези пўст қавати етишмовчилигини даволашда қўлланилади. Организмда дезоксикортикостероннинг кўп ҳосил бўлиши ёки ортиқча киритилиши артериал гипертония, шиш, бўғимлар ва буйрак яллиғланишига олиб келади.

Загрузка...