Диафрагма

Диафрагма (анатомияда) – кўкрак қафаси билан қорин бўшлиғи ўртасидаги мушак-пайдан иборат тўсиқ; одам ва ҳайвонларнинг кўкрак қафасини қорин бўшлиғидан ажратиб туради. Диафрагма қисқариб-кенгаяди. Қисқарганида кўкрак қафасининг кенгайишига, нафас олишни егиллаштиришга имкон беради. Кўкрак қафаси кисқарганда диафрагма юқорига кўтарилиб, кўкрак қафасини торайтиришда қатнашиб, нафас чиқаришга ёрдам беради. Булардан ташқари, юрак фаолияти, қон айланишида ҳам диафрагманинг аҳамияти бор. Диафрагма жароҳатланганда ёки унда бирор камчилик ёки нуқсон бўлганда ҳаёт учун муҳим фаолиятлар (нафас олиш, юрак фаолияти, қон айланиши ва ҳ. к.) издан чиқиши мумкин.