Диастола
Диастола [юн. diastole – кенгайиш] – юрак қисқаргандан кейин бўшашиши, унинг бўшлиқларининг кенгайиши ва қонга тўлиши, Юракнинг қисқариш ва бўшашиш даври юрак фаолияти циклини ташкил этади. Диастола юрак бўмачаларида 0,7 сек., қоринчаларида эса 0,5 сек. давом этади (яна қ. Систола).