Систола

Систола [юн. systole – қисқариш] – юрак бўлмачаси ва коринчасининг алоҳида, лекин кетма-кет қисқариши; бунда қон артерияларга ҳайдалади. Бўлмача ва коринчалар систола сининг диастола (бўшашиш) билан изчил алмашиниб туриши юрак фаолияти циклини (бир маромда ишлашини) ташкил этади. Одамда юрак мушаклари 75 марта кискарганда, систола юрак бўмачаларида 0,1 сек., коринчаларида эса 0,5 сек. давом этади (яна к. Диастола, Юрак).

[addtoany]