Диатермокоагуляция

Диатермокоагуляция [диа… ва юн. therme – иссиқлик, ҳарорат ва лот. coagulatio – ивиш], электрокоагуляция – тирик организм тўқималарини махсус генераторлардан олинадиган юқори частотали ўзгарувчан ток билан куйдириш; тўқималарни 80° гала қиздириб, омилларни ивитишга асосланган жарроҳлик усули. Қон кетишини тўхтатишда, одатдаги усуллар билан олиб ташлаб бўлмайдиган ўсмалар (масалан, тери, ҳиқилдоқ ўсмалари), бачадон бўйиннинг эрозиялари, қовуқ яраси, тери лейшманиози, сўгал, тиш пульпасининг яллиғланиши ва бошқа(лар) касалликларни даволашда қўлланилади. Куйдириладиган тўқима йирик Томирлар ва нервлар ёнгинасида бўлса, диатермокоагуляцияни татбиқ этиш ярамайди.

[addtoany]