Дифиллоботриоз – одам ва баъзи ҳайвонлар ичагида паразитлик қилиб яшайдиган сербар лентасимон гижжалар қўзғатадиган касаллик. Касал одам ёки ҳайвон ахлати билан гижжа тухуми, кўпгина тана қисмлари ташқарига чиқади. Тухум сувга тушса, 3-5 ҳафтадан кейин ундан ғумбаклар пайдо бўлади, улар блиқларни зарарлайди. Одам хом балиқ, шунингдек, нормал тузланмаган икра егандагина дифиллоботриоз юқади. Бунда одамнинг кўнгли айниб, қайт қилади, баъзан корни оғриб, жуда камқон бўлиб қолади. Бемор ахлатидан гижжа тухуми ёки тана қисмлари топилгандан кейин ташхис қўйилади. Бемор иложи борича касалхонада дволангани маъқул. Организмдан гижжаларни ҳайдайдиган, шунингдек, камчиликни бартараф этувчи дори-дармонлар буюрилади. Касалликнинг олдини олиш учун дарё ва кўлларнинг ифлосланишига йўл қўймаслик, балиқчи фақат пишириб, қовуриб, дудлаб ёки яхшилаб тузлаб истеъмол қилиш керак. Балиқ тузланганда 2-7 кунда безарар бўлиб қолади. Сербар лентасимон гижжа личинкалари музлатилган балиқда -6°, -18° т-рада 7 кунгача тирик сақланади.
[addtoany]