Диплококклар [Diplococcus] – Lactobateriaceae оиласига мансуб бактериялар туркуми. Жуфт-жуфт бўлиб, ўзаро ёпишган шарсимон бактериялар; баъзан калта занжир ҳосил қилади. Асосан, граммусбат бактериялар, баъзи диплококклар грамманфий, шакли дуккакка ўхшаш. Диплококклар, одатда, ҳаракатсиз, спора ҳосил қилмайди. Сапрофит яшовчи хиллари тупроқ, сув ва ҳавода тарқалган. Уларга зотилжам, менингит, сўзак каби оғир касалликларни пайдо қилувчи бактериялар ҳам киради. Зотилжам диплококклар (D. pneumonial)нинг 80 дан ортиқ, менингококк
(D. meningitalis)нинг A, B, C, Д серотиплари мавжуд.
[addtoany]