Зотилжам, пневмония – ўпка яллиғланиши, ўпканинг инфекцион касаллиги, мустақил касаллик ёки бошқа касалликларнинг асорати ҳисобланади. Зотилжамни турли бактериялар (пневмококк, стрептококк, стафилококклар) ва вируслар кўзғатади. Касалликнинг юзага келиши ва ривожланишига одамнинг қаттиқ совуқ кетиши, жисмоний ва руҳий ўта толикиши, организмнинг ички заҳарланиши – интоксикация ҳамда организмнинг касалликка қарши курашиш қобилиятини сусайтирувчи бошқа омиллар сабаб бўлади, натижада юқори нафас йўлларига микроблар ўткир ва сурункали, жойига қараб чегараланган соҳалардаги ёки пневмония (ўпканинг бутун бир бўлаги зарарланади) ва ўчокди бронхопневмония фарқ қилинади.
Крупоз пневмонияни пневмококлар кўзғатади. Микроблардан ташқари организмни касалликка мойил қилиб қўювчи баъзи омиллар (масалан, шамоллаш) ҳам таъсир этгандагина зотилжам пайдо бўлади. Шу боис крупоз пневмония қишда кўпроқ учрайди. Ичкиликка муккасидан кетган кишилар (алкоголиклар) зотилжамга кўпроқ мойил бўлади. Крупоз пневмония, одатда, тўсатдан бошланади: ҳарорат бирдан 39,5- 40° гача кўтарилади, бемор қаттиқ катирайди, тез-тез йўтал эди, биқини, кўкраги оғрийди, нафас олганда, йўталганда ва акса ўрганила оғриқ (санчиқ) кучаяди. Сабаби шуки, ўпканинг яллиғланган бўлагини коллаген плевра ҳам яллиғланган бўлиши мумкин. Бемор тез-тез, юза нафас олади (ҳаллослайди), лунжи қизаради. Лаби, бурун катакларининг атрофига учуқ тошади, ўткир юрак-томир етишмовчилиги кузатилади, беморнинг аҳволи оғирлашади. Йўлакларда, айниқса, нимжон, чала туғилган, рахит, анемия, гипотрофия билан оғриган болаларда зотилжам жуда оғир кечиши, агар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, кўпинча, нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.
Сульфаниламид препаратлари ва антибиотиклар кашф этилгунча зотилжам (айниқса, болалар ва кемаларда) оғир ўтиб, кўпинча, ўлимга олиб келар эди. Замонавий даволаш усуллари қўлланила бошлагач, касаллик узокка чўзилмай бемор тез тузаладиган бўлди. Зотилжамдан ўлиш деярли ҳамиша шифокорга кеч мурожаат қилишда ўз вақтида тўғри даволанмаслик оқибати ҳисобланади.
Давоси. Касаллик зўрайиб кетган бўлса, бемор касалхонада даволанади. Беморни тўғри парвариш қилишнинг, шунингдек, антибитиклардан тўғри фойдаланишнинг аҳамияти катта. Салқин, тоза ҳаво уйқуни ва нафас олишни яхшилайди, шунинг учун бемор ётган хонаки тез-тез шамоллатиб туриш муҳим. Ичимлик (чой, мева суви), суюқ овқат (шўрва, илитилган тухум, ширгуруч, сут, сариёғ, қатиқ, кефир, кисель ва ҳ. к.) тез-тез бериб турилади. Бемор терлаганда қуруқ сочиқ, арақ ёки тенг баравар сув қўшилган одеколон билан артилади. Ичи юришишига, сийдиги келишига қараб туриш зарур. Юрак-томир тизими яхши ишламаганда унинг фаолиятини кучайтирувчи дорилар буюрилади, кислороддан нафас олдирилади ва ҳ. к. Орқага горчичник қўйилади, юрак-томир фаолиятини яхшиловчи (масалан, корглюкон, стрфантин) ва балғам кўчирувчи дорилар тавсия этилади ва бошқа(лар) Ҳарсиллаш пайдо бўлса, беморнинг бошини баландроқ қилиб ётқизиб қўйиш керак. Бемор гигиеник тартибга риоя қилиши, очиқ ҳавода сайр этиши, даво гимнастикаси билан шуғулланиши лозим. Касалликнинг олдини олиш, асосан, организмнинг умумий ҳолатини яхшилашга (чиниқиш, бадан тарбия ва бошқа(лар)), ёмон одатлар (чекиш, спиртли ичимликлар ичиш)ни тарк этишга, инфекция манбаларини йўқотишга ва турмуш шароитини яхшилашга қаратилмоғи лозим.
[addtoany]