Диплопия [юн. diplos – иккита ва ops – кўз] – бир нарсанинг устма-уст ёки ёнма-ён турган икки нарсадек бўлиб кўриниши. Кўзни ҳаракатлантирувчи мушакларнинг қисман ёки тўлиқ фалажланишидан келиб чиқади. Кўз ксасида шиш пайдо бўлиб, кўз соққаси бўртиб чиқишидан ҳам диплопия вужудга келади. Диплопия мураккаб офтальмологик асбоблар орқали аниқланади ва уни кўз касалликлари мутахассис (врач-офтальмолог) даволайди.