Дисплазия

Дисплазия [дис… ва юн. plasis – ҳосил бўлиш, ўсиш] – эмбриогенез ва тутилгандай кейинги даврда аъзо, тўқима ёки тана қисмларининг нотўғри ривожланиши. Ҳоз. вақтда дисплазия хавфли ўсмалар ривожланишидан олдин эпителий ҳужайраларининг тартибсиз ўзгаришларини, яъни ҳужайралар ва умуман тўқима комплексининг неопластик (ўсма тўқималари ривожланишига томон йўналган ўсиш), номадан ташқари, ўсма ҳосил бўлишига мойил ўзгаришини англатади. Илгари дисплазия фақат ясси эпителий ҳужайраларига хос ўзгариш деб ҳсобланар эди, ҳозирга келиб бу жараённи морфологик жиҳатдан чуқурроқ ўрганиш у бошқа тўқима ҳужайралари, масалан, призматик, ички секрет безлари эпителийси ва ҳ. к. га ҳам тааллуқли эканлиги маълум бўлди. Ҳужайра ва тўқималардаги ўзгаришларнинг оғир-енгиллгига кўра, дисплазиянинг 3-4 даражаси тафовут қилинади. Унинг энг оғир хили «малигнизация» – бутун тўқимачи қоплаб олади, ҳатто ўсманинг инвазияси билан тугаши ҳам мумкин. Дисплатик ўзгаришларнинг тобора кучайиб, ривожланиб бориши пировардида ўсма пайдо бўлишига олиб келади.

Загрузка...