Дистилланган сув

Дистилланган сув – ҳайдаш (дистилаш) йўли билан таркибидаги эриган минерал тузлар, органик моддалар ва бошқа(лар) қўшимчаладан тозаланган сув. Тиббиётда ишлатиладиган дистилланган сувда нитрат, нитрит ва сульфат кислоталар, хлор, кальций ионлари, карбонат ангидрид ва бошқа(лар) қўшимчалар бўлмаслиги керак, 10 мл шундай сув буғлантирилганда қолдиғи 0,5 мг дан ошмаслиги лозим. Тери остига юбориладиган эритмалар ва кўзга томизиладиган дорилар тайёрлаш учун дистилланган сув қайта стерилланади ёки қайнатиб олинади. Дистилланган сувда организм учун зарур микроэлементлар бўлмаганлиги сабабли ичишга ярамайди, узоқ истеъмол қилинганда меъда тўқималаридаги тузларни ювиб кетади, натижада эпителий ҳужайралари бўкиб, нобуд бўлади. Дистилланган сув кимё ва физика лаб. ларида эритувчи сифатида ишлатилади.

[addtoany]