Дизартрия

Дизартрия [диз… ва юн. arthroo – буро-бурро гапираман] – товуш чиқаришда иштирок этадиган мушаклар фаолиятининг бузилиши натижасида ноаниқ, ғулдираб гапириш. Дизартрия узунчоқ миядаги IX, X ва XII жуфт нервлар ядросининг зарарланганлигидан далолат беради. Мия қон томири касалликлари, эцефалитнинг баъзи хили, мия пояси, кўпинча, узунчоқ мия, мия пўстлоғи ости тугунлари ва миячанинг зарарланиши сабаб бўлади. Давоси: дизартрияни келтириб чиқарган асосий касаллик бартараф қилинади.

Загрузка...