Донор

Донор [. ют. dono – ҳадя қиламан, бағишламан] – бемор (реципиент)га қуйиш учун қонини, кўчириб ўтказиш учун кўмик, тери ёки бирор аъзосини берувчи киши. Қон бериш бўйича донор лик кўпроқ тарқалган. Донор лик – ихтиёрий ҳисобланади. Ҳоз. бошқа мамлакатлардаги каби Ўзбекистонда ҳам, асосан, қон ўрнига унинг компонентлари – эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар концентратлари, плазма ва препаратлари ишлатилади. Шу боис донор ликка қони беморга ирсият бўйича мос келадиган, кавм-криндошларда қон препаратларига бўлган эҳтёжни қоплаш учун эса ихтиёрий (бадалсиз) қон берувчи барча соғлом кишилар жалб этилади.

[addtoany]