Дори қутича

Дори қутича, аптечка – биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда, шунингдек, ўз-ўзига ва ўзаро ёрдам беришда ишлатиладиган дори-дармонлар, боғлов материаллари ҳамда тиббий анжомлар жойлаштирилган қутича. Қандай мақсадда ишлатилишига қараб, оналар ва болалар, шахсий, шунингдек, биринчи ёрдам кўрсатиш, универсал дори қутичаси ва бошқа турларга бўлинади. Дори қутичада, асосан, аналгин, нитроглицерин, корвалол ёки валидол каби дорилар ҳамда бинт, пахта, бактерицид лейкопластир, 5 % ли йод, калий перманганат ва бошқа(лар) бўлиши керак.

[addtoany]