Доза

Доза [юн. dosis – порция, бўлак, улуш; бериш] – 1) тиббиётда – дори (препарат)нинг муайян миқдори. Дозани шифокор беморнинг ёшига, организмнинг шахсий хусусиятларига, шунингдек, касалликнинг хилига ва қандай ўтаётганига қараб аниқлайди. Дорининг миқдори организмга киритиш усулига ҳам боғлиқ. Бир маҳал ичишга мўлжаллангани галлик доза, бир кеча-кудузга мўлжаллангани суткалик доза деб аталади. Галлик ва суткалик доза фармакопея томонидан белгилаб қўйилган. Лекин баъзан оғир касалликлар (масалан, юқумли касалликлар) нинг ривожланишини тез тўхтатиш учун врач дорини галлик Д. дан ортиқ (зарб) миқдорда буюриши хам мумкин. Суюқ дорилар дозаси қошиқ (ош қошиқ – 15 мл, десерт қошиқ – 7,5 мл, чой қошиқ – 5 мл) ва томчилар ҳисобида, қуруқ дорилар грамм ҳисобида кўрсатилади. Гормонлар, витаминлар, антибиотиклар ва айрим бошқа дорилар учун маълум таъсир бирлик (ТБ) қабул қилинган; 2)физикада ионловчи нуланиш Д. си – модданинг масса бирлигига узатиш учун мўлжалланган ионловчи нурланиш (у- ва рентген нурлар, электронлар, протонлар, нейтронлар, а-зарралар ва ҳ. к.) энергияси.

[addtoany]