Дозиметрия назорати

Дозиметрия назорати – шахсий таркиб, курол-яроғ, жанговар техника, транспорт воситалари, ҳарбий анжомлар, озиқ-овқат, сув ва муайян ҳудуднинг радиоактив моддалар билан заҳарланганлик даражасини аниқлаш учун ўтказиладиган тадбирлар мажмуи. Дозиметрия назорати нурланиш ва радиоактив заҳарланишни назорат қилишга бўлинади. Нурланиш дозиметрия назорати шахсий таркиб радиоактив моддалардан заҳарланган жойларда ҳаракат қилганида ёки бошқа шароитларда юккан радиация дозасини ўлчашдан иборат. Унинг маълумотларига қараб шахсий таркибнинг радиоактив нурланишдан заҳаланишини олдини олиш чоралари кўрилади. Радиоактив заҳарланиш дозиметрия назоратида шахсий таркиб, курол-яроғ., жанговар техника, транспорт воситалари, ҳарбий анжомлар, озиовқат ва сувнинг радиоактив моддалар билан заҳарланиш даражаси ўлчанади. Унинг маълумотларига кўра шахсий таркибни санитария текширувидан ўтказиш, курол-яроғ, техника анжомларини зарарсизлантириш чоралари белгиланади. Бундай дозиметрия назорати қўшинлар заҳарланган зонадан чикарилганидан кейин ўтказилади.

[addtoany]