Эклампсия [юн. eklampsis – чақнаш] – ҳомиладорлик токсикозларитт хавфли шакли. Биринчи марта бўйида бўлган, аксари эгиз ҳомиладорлик ёки буйрак, юрак-томир касалликлари бор аёлларда ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида, кўпинча, сўнгги ойларида вужудга келади. Эклампсиянинг асосий белгиси тутқаноқ тутишидир. Эклампсиядан аввал нефропатия ва преэклампсия аломатлари (қаттиқ бош оғриши, кўз хиралашиши, кўз олди жимирлашши, қон босими кўтарилиши, сийдикда оқсил кўпайиши, уйқусизлик, бетоқатлик ва бошқа(лар)) намоён бўлади. Эклампсияда тутқаноқ тутади, бемор ҳушдан кетади. Эклампсия ҳомиладорликда, асосан, туғруқ вақтида, баъзан чилла даврида ҳам учрайди. Тутқаноқ бошланганда дастлаб беморнинг юз мушаклари «учади», қовоқлари юмилиб, лаб бурчаклари осилиб кетади. Сўнг бутун тана мушаклари қисқариб, тана таранглашади, бемор ҳушдан кетиб, баъзан нафас олмай қолади, кўкаради (тоник талваса). Кейин юз, тана ва Қўл-оёқ мушаклари тортишиб қисқаради (клник талваса), бемор нафаси қисиб хириллади, оғзидан кўпик келади, ётган жойида ўзини кўтариб-кўтариб отали. Тиришиш тўхтаган, аёл бир неча вақт кома ҳолатида (беҳуш) ётиб, секин-аста ўзига келади. Оғирроқ ҳолларда эклампсия тутқаноқсиз кечади (коматоз шакли). Баъзан эклампсия аломатлари рўй-рост кўзга ташланмайди, уларни вақтида аниқлаш анча қийин. Шу сабабли у гўё бехосдан пайдо бўлгандек бўлади. Тутқаноқ тутганда беморнинг бирор жойига шикаст етиб колмаслик чорасини кўриш лозим; у тилини тишлаб олмаслиги учун оғзига бандига дока ўралган қошиқ солиб қўйилади; тутқаноқ хуржи ўтиб кетгач беморнинг сўлаги нафас йўлларига тушмаслиги учун оғзини тоза салфетка билан артиб олинади. Эклампсияда ўпка шишиши ёки мияга қон қўйилиши туфайли аёл, плацентанинг ўрнидан кўчиши, бачадонга қон қўйилиши туфайли эса ҳомила нобуд бўлиши мумкин.
Давоси. Марказий нерв тизими фаолиятини меъёрлаштирувчи, қон босимини пасагирувчи, сийдик ажралишини кучайтирувчи дори-дармонлар, кислород, парҳез буюрилади. Олдини олиш: ҳомиладорликнинг илк токскозларини ўз вақтида даволашдан иборат.
[addtoany]