Энтеробиоз

Энтеробиоз [энтеро… ва юн. bios-ҳаёт] – острицалар қўзғатадиган гижжа касаллиги. Улар одам ичагида паразитлик қилади. Урғочи гижжалар вакт-вақги билан орқа чиқарув тешигини ўрмалаб чиқиб (кўпинча кечаси) шу тешик атрофидаги тери бурмаларига тухум қўяди. Тухумлар 4-6 соат давомида личинкларга айланади. Бу даврда орқа чиқарув тешига соҳаси қаттиқ қичишади; қашиниш давомида бемор паразит тухумини қўлига илаштиради, тухум ўрин-кўрпага, кийим-кечакка ҳам тушади; ўрин-кўрпа йиғилганда эса тухум баъзан ҳавога ўтади, ўйинчоқлари, рўзғор буюмларга, сув, озиқ-овқатларга, оғиз ва бурун шиллиқ пардаларига ўтириб қолади. Паразитнинг организм (ичак)да яшаш даври 3—4 ҳафта. Шундай қилиб, одамнинг острица билан зарарланиши доимий равишда давом этади. Острицалар ичак деворининг шиллиқ қаватни боши билан ёпишиб олиб, ўша жойда қон сизиб турадиган майда юза яралар ҳосил бўлишига олиб келади. Острицаларнинг яшаш давомида ажратган маҳсулоти таъсирида ва унга бактериал инфекция қўшилиши оқибатида ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши, тери қаттиқ қичишиши билан кечадиган аллергик ҳолат (қ. Аллергия), шунингдек, бемор қичинавериши натижасида узоқ вақт битмайдиган, экземата ўхшаш яра ҳосил бўлиши, атрофи қизариб яллиғланиши мумкин. Бемор уйқусизликдан қийналади, иштаҳаси йўқолади, боши, корни оғрийди, ичи кетиб, кучаниқ келади, асаби, руҳияти бузилади. Энтеробиоз билан касалланган болаларда уйқусизлик, бош оғриши, тез толиқиш, иштаҳа пасайиши, уйқуда тиш ғижирлатиш, кечаси сийиб қўйиш, бурун қичишиши ва бошқа(лар) ҳолатлар кузатилади. Энтеробиоз бўлган қизларда острицалар жинсий аъзоларга ўрмалаб чиқиши ва қаттиқ қичиштириши оқибатида онанизм келиб чиқади.

Энтеробиозни шифокор даволайди.

[addtoany]