Острицалар [Enterobius] – паразит немтодалар уруғи. Урғочиси 12 мм гача, эркаги 5 мм гача. Одам ва приматлар ичагидаги паразит. Кутикуласи бош қисмида бўртиқ ҳосил қилади. Оғзи 3 та лаб. билан ўралган. Тухумлари 0,05 мм. Йўғон ичакда ва ингичка ичакнинг кейинги қисмида паразитлик қилади. Вояга етган урғчилари анал тешигидан чиқиб, терига тухум қўйгач, ҳалок бўлади. Ифлос қўл ва буюмлар орқали тухумлари одам оғзига тушганида острицалар яна қайтадан ривожланади. 20 та тури маълум. Ўрта Осиёда 1 тури – болалар гижжаси кенг тарқалган. Боғча ва кичик мактаб ёшидаги болаларда кўпроқ учрайди, энтеробиоз касаллигини пайдо қилади.
[addtoany]