Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги

Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги – қон плазмасидаги оқсил компонентларининг ўзаро нисбати ва турли касалликларда эритроцитлар сони ва ҳажми ўзгаришларини аниқлайдиган диагностик кўрсаткич. Бунда қон бирор антикоагулянт (масалан, натрий нитрат) билан аралаштирилиб, миллиметрларга бўлинган шиша капилляр найга олинади. Қон 2 қисм: пастки қисм (чўкмаси] – шаклли элементларга, устки қисм – плазмага ажралади. Бир соатдан сўнг найнинг пастки кисмида чўккан эритрцитларнинг баландлиги ўлчанади. Эритроцитларнинг чўкиш тезлигининг эркаклар учун 3-10 мм соат, аёллар учун 3-14 мм соати нормал ҳисобланади. Эритроцитларнинг чўкиш тезлигининг кучайиши яллиғланиш билан кечадиган жараён (масалан, пневмония, сил, ревматизм, сепсис), шунингдек, тўқималарнинг емирилиш касалликлари (миокард инфаркти, ўсмалар ва бошқа(лар))да кзатилиб, бунда қон плазмасидаги фибриноген, гамма-глобулин ва бошқа(лар) миқдори кўпаяди. Ҳомиладорлик даврида ҳам эритроцитларнинг чўкиш тезлиги ортади.

Загрузка...