Эшитиш аппаратлари

Эшитиш аппаратлари – товушни кучайтириб берадиган асбоблар. Эшитиш пасаганда, карликда ишлатилади (қ. Карлик). Ҳоз. замон Э. а. товушни кучайтириб беришга асосланган. Эшитиш аппаратлари микрофон, товуш кучайтиргич ва телефондан иборат. Товушни бевосита суяк орқали ўтказиб бериш учун қулоқ оркасига телефон ёки товушни ҳаво орқали ўтказиб бериш учун ташқи эшитув йўлига махсус мослама тикиб қўйилади. Эшитув аъзосининг товуш қабул қилувчи ёки товушни ўтказиб берувчи қисми зарарланганига қараб, унга лойиқ Э. а. буюрилади. Эшитиш аппаратларининг кўзойнакка ўхшаш, шунингдек, чўнтакда турадиган хиллари бор. Эшитиш аппаратларидан фойдаланганда, кўпинча, эшитиш, хусусан, нутқ бир қадар яхшиланади.

Бу аппарат нутқнигина эмас, балки бинодаги бошқа товушларни ҳам қўшиб кучайтиради. Шу боис қулоғи оғир бемор ўзи учун янги бўлиб туюлган товуш шароитига бирданига кўника олмайди. Эшитиш аппаратларига ўрганган киши нутқий бегона товушлардан ажратиб, яхши қабул қилади, баланд товушларга чидами ортади. Бемор тавсия этилган бир нечта матнларни бажаргнидан кейингина Э. а. дан фойдаланиши мумкин. Машқ аввал тинч хонада ёлғиз бир киши билан, кейин шовқинли ерда, сўнгра эса кўпчилик орасида гаплашиб ўтказилади. Эшитиш аппаратлари техник жиҳатдан носоз бўлиб, нутққа бегона шовқилар қўшилиб кетса ёки қитирласа, бунда бемор тез толикади, қулоғи шанғиллайди, боши оғрийди. Эшитиш аппаратлари оториноларинголог (ЛОР) врач тавсияси билан махсус эшитув протези тайёрлаш з-дларида танланади.

Загрузка...