Эшитиш аъзолари, эшитиш органлари – одам ва ҳайвонлар сезги аъзолари. Асосий қисми товушни қабул қилишга ихтисослашган рецепторлар ҳисобланади. Умуртқасиз ҳайвонлар орасида ҳақиқий эшитиш аъзолари фақат ҳашаротларда ривожланган; кўпинча, илк сезги, яъни тимпанал (тўғриқанотлилар, чала қаттиққанотлилар, капалаклари баъзан хордотонал, жонстон ва бошқа(лар) аъзолардан иборат. Тимпанал аъзолар оёқларда, қорин ёки кўкрада бўлиб, улар трахеялар ёки ҳаво бўшлиқлари билан боғланган кутикуляр, яъни ноғора пардадан унга бириккан ёки трахеялар билан боғланган хордотонал сенсиллалардан иборат. Жонстон аъзо эса чивинлар мўйловининг 2-бўғимида жойлашган. Юксак ривожланган судралиб юрувчилар (масалан, тимсоҳлар)да илк бор ноғора парда билан қопланган махсус тери бурмалри шаклидаги ташқи қулоқ пайдо бўлади. У ноғора пардани ҳимоя қилиб туради. Ташқи қулоқ айрим қушларда ҳам бўлади. Қуруқликда яшайдиган ҳайвонларнинг сувда яшашга ўтиши билан ташқи қулоқ (китсимонлар, куракёқлилар); айрим ҳолларда эса ўрта қулоқ ҳам редукцияга учрайди (дельфинлар). Яна қ. Қулоқ, Эшитиш.
[addtoany]