Фасциолез – одам ва ҳайвонларнинг гижжа касаллиги. Трематодалар синфига мансуб фасциолалар кўзғатади. Улар тухумини одам ва ўтхўр ҳайвонлар жигари, ўт йўллари, ўт пфагига қўяди, ташқарига ахлат орқали чиқади. Касаллик қўзғатувчисининг кейинги ривожланиш даври сувли муҳитда ва оралиқ хўжайин организми – моллюскаларда ўтади. Личинка моллюска танасида бир неча босқичда тўплаб ривожланади. Фасциолалар личинкаси бўлтан сув ёки ўсимлик истеъмол қилинганда фасциолез (оқади. Касаллик ўткир ва сурункали кечади. Фасциолезнинг қўзғатувчиси организмга кириб, орадан 2-4 ҳафта ўтгач, бемор иситмалаши, тошма тошиб, йўтал пайдо бўлади. Жигар катталашади ва ушлаб кўрилганда оғрийди, бадан сарғаяди, фасциолез сурункали кечганда меъда-ичак фаолияти бузилади, овқат яхши ҳазм бўлмайди, гоҳо кўнгли айниб, бемор қайт қилади, иштаҳаси яхши бўлишига қарамай, у озиб кетади, дармни қурийди.
Даволаш: фасциолезга сабаб бўлган омил бартараф этилади ва тегишли препаратлар берилади.
Олдини олиш: сувни қайнатиб ичиш, касаллик манбаи бўлган яйловларни аниқлаш ва зарарсизлантириш, фасциолалар тухумини тарқатувчи моллюскаларни зарарсизлантириш, яйловларни алмаштириш ва бошқа(лар)
[addtoany]