Физиология ва биофизика институти, Ўзбекистон ФА Физиология ва биофизика институти – физиология ва биофизика соҳалари бўйича илмий текшириш ишлари олиб борувчи илмий муассаса. Дастлаб 1959 й. да Зоология ва паразитология ин-ти таркибида умумий физиология лаб. ташкил этилган. Лаб. 1969 й. да физиология бўлимига, 1975 й. да Физиология ин-тига айлантирилган. 1985 й. дан ин-тда биофизика соҳасида ҳам тадқиқотлар олиб борила бошланиши билан Ф. ва бошқа(лар) ин-ти деб атала бошланди. Ин-тда овқат ҳазм қилиш, электрофизиология, ёшлар физиологияси, молекуляр физиология, мембраналар биофизикаси, ҳужайра биофизикаси, молекуляр биофизика лаб. мавжуд. Ин-тда марказий нерв ва эндокрин тизимининг ички аъзолар билан ўзаро функционал боғланиши, турли экстремал омиллар таъсирида моддалар алмашинуви, теморегуляция тизимининг фаолияти, табиий ва сунъий мембраналарни тадқиқ қилиш, нерв ва мушак қўзғалувчанлик, ион ташувчи мембрналар тузилишининг молекуляр механизмлари ва бошқа(лар) муаммолар устида тадқиқот ишлари олиб борилади. Кейинги йилларда ин-т олимлари Оролбўйи минтақасида рўй бераётган экологик танглик ва унинг одам ҳамда ҳайвонлар организмига таъсирини ўрганишмоқда. Ин-т қошида одам ва ҳайвонлар физиологияси ҳамда биофизикаси бўйича ихтисослашган илмий кенгаш мавжуд. Ин-т Япония миллий физиология ин-ти, АҚШ нинг Алабама ва Луисвилл ун-тлари, Шотландиянинг Глазго ун-ти билан илмий ҳамкорлик қилади. Ин-тда АҚШ ва Украина олимлари билан ҳамкорликда биофизикага оид муаммолар бўйича халқаро комплекс-мақсадли дастурлар асосида илмий текшириш ишлари олиб борилмоқда.
[addtoany]