Фтизиатрия

Фтизиатрия [юн. phthisis – ориқлаш, дамонсизланиш ва iatreia – даволаш] – тиббиётнинг бир бўлими. Суднинг келиб чиқиш сабаблари, ривожланиш механизми, клиниморфологик аломатлари, даволаш, олдини олиш чораларини ўрганади. «Ф.» атамаси фанга Гиппократ томонидан киритилган. Фтизиатрия мустақил илмий-амалий фан сифатида терапиядан ажралиб чиққан. Даволаш-профилактика муассасалари ва илмий тадқиқот ин-тлари силга қарши курашни уюштирувчи ташкилий услубий марказлар бўлиб, силга қарши диспансерлар, санаторийлар, касалхоналар ишини бошқариб туради, силнинг турли шаклларини даволаш, олдини олиш усулларини, шунингдек, фтизиатриянинг назарий асосларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Фтизиатрияда клиник, рентген-радиологик, эндоскопик, эпидемиологик, функционал, ултратовуш текшируви, шунингдек, биокимёвий, бактериологик, иммунологик усуллар ва ҳ. к. қўлланади. Фтизиатриянинг фтизиохирургия, фтизиопдиатрия, фтизиоурология, фтизиогинекология сингари соҳалари бор. Фтизиатрияда гигиена ва санитария тартиби, сунъий пневмоторакс, симптомтик ва хирургик даводан ташқари махсус дори воситаларидан ҳам фойдаланилади.

1932 й. Самарқандда Сил касалликлари илмий текшириш институти ташкил этилиб, 1935 й. мазкур ин-т Тошкентга кўчирилган. Шундан бошлаб Ўзбекистонда силга қарши кураш ишлари анча кучайтирилди ва фтизиатрия фанига асос солинди.

Фтизиатрия фани Ўзбекистонда, асосан, 40-й. ладан тез ривожланди. Бунда, асосан, Ўзбекистон Сил ин-ти ходимлари: акад. Ш. А. Алимов (илк бор сил касаллиги реабилитациясини ишлаб чиққан), проф. Р. А. Аъзамов, A. А. Саидаҳмдов, А. А. Калонхўжаев ва бошқа(лар) олиб борган илмий изланишлар ва кузатишлар муҳим аҳамият касб этди. Шу ин-т ходимлари томонидан Ўзбекистонда силнинг тарқалиш даражаси, унинг сабаблари ўлка шароитларини ҳисобга олган ҳолда атрофлича ўрганилди. Силни аниқлаш ва даволашнинг янги усуллари, чунончи дориларни нафас йўллари орқали киритиш (ингаляция усули), кимёвий препаратларни организм иммунитетини оширувчи моддалар билан бирга қўллаш (иммунокимётерапия), микроэлеменлар ва витаминлар, шунингдек, меҳнат билан даволаш усуллари ишлаб чиқилди ва кенг татбиқ этилди.

Кейинги йилларда республикада юзага келган экологик ўзгаришларни силнинг келиб чиқиши ва кечишига таъсири ҳамда беморларни даволаш усуллари устида илмий ишлар олиб борилди.

Ҳоз. кунда фтизиатрияга оид илмий текшириш лар пульмонология соҳаси билан бирга олиб борилмоқда. Бу илмий ишлар ва тадқиқотларга акад. А. М. Убайдуллаев, проф. Р. А. Аъзамов, Т. М. Қриев, А. А. Калонхўжаев, С. И. Орифхонова, М. Э. Эшонхонов, Қ. М. Махаматов, Р. Ш. Ҳамроқулов, П. X. Назиров, Г. А. Воҳидова,

А. Б. Болтабоев, М. А. Иброҳимов, Д. 3. Муторов, К. Ғофуров ва бошқа(лар) катта ҳисса қўшмоқдлар. Тошкент тиббиёт академияси, СамТИ, Андижон тиббиёт ин-ти, Тошкент врачлар малакасини ошириш ин-ти ва бошқа(лар)да фтизиатрия кафедралари бор, улар сил касаллигининг олдини олиш, уни ўз вақтида аниқлаш ва даволашнинг янги усуллари устида илмий изланишлар олиб бормоқдалар.

Загрузка...