Гингивит [лот. gingiva – милк, itis – яллиғланиш] – милк шиллиқ қаватининг яллиғланиши. Меъда-ичак, нафас аъзолари, юрак-томир, нерв тизими, периодонтит, Пародонтоз, қон касалликлари, инфекцион касалликлар, авитаминозлар, оғир металлар (симоб, қўрғошин ва бунинг тузларидан заҳарланиш, тиш тоши гингивитга сабаб бўлади. Баъзан антибиотиклар ёки бошқа дорилар қабул қилинганда ҳам касаллик юзага келади. Ҳайз цикли бузилганда, ҳомиладорлик ва балоғатга етиш даврида кўп учрайди. Чириган тиш қирраси, нотўғри қўйилган тиш ёки ясама тиш, шунингдек, дағал тиш чўтксининг милкни чақалаши, кимёвий моддалар ва иссикдан куйиш ҳам гингивитга сабаб бўлиши мумкин. Ксалликда милк қизариб шишади, безиллаб туради ва салга қонайди (катарал гингивит), милк чега кулранг караш билан қопланади, остидан яра чиқади, оғиздан сассиқ ҳид келади. Сўлак оқади, ҳарорат кўтарилади, жағ остидаги лимфа безлари катталашади (ярали гингивит); милк ўсиб, бутун тишни қоплайди, оғриқ сезилмайди (г и – пертрофик гингивит) ёки аксинча тиш илдизи очилиб қолади (атрофик Г.). Касалликка хос дастлабки аломатлар пайдо бўлганда дарҳол шифокорга кўриниш зарур. Олдини олиш учун оғиз бўшлиғини тоза тутиш, бот-бот стоматолог шифокорга мурожаат қилиб, тиш тошини олдириш ва чириган тишларни даволатиб туриш лозим (яна к. Стоматит).
[addtoany]