Сўлак

Сўлак – сўлак безларилан ишланиб чиқадиган тиниқ ёпишқоқ суюқлик (секрет). Сўлак ёйилган овқатни намлаб овқат луқмаси ҳосил бўлишига имкон беради. Одам сўлаги 99 % сув ва унда эриган органик ҳамда анорганик моддлардан иборат. Катта одамларда бир кеча-кундузда 1,5 л гача С. ажралади. Сўлак таркибида Микроорганизмлар, лейкоцитлар, ферментладан амилаза, лизоцим, омиллардан альбумин, глобулин, шунингдек, холестерин, глюкоза ва витаминлар бор. Овқат хили, организмнинг физиологик ҳолати, киши ёшига қараб С. сифати ва миқдори ўзгаради. Сўлак оғиз бўшлигига тушган бактерияларни нобуд қилиш хусусиятига ҳам эга.

Загрузка...